Ўзбекистонда жазони ўташ тизимини ислоҳ қилиш бошланди

Дата: 16:52, 14-08-2017.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Шавкат Мирзиёев озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони ижро этиш соҳасидаги ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича қатор чораларни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг қарорига асосланган ҳолда.

Асосий йўналишлардан бири – замонавий технологияларнинг жорий этилиши. Масалан, Жазони ижро этиш бош бошқармаси, унинг таркибий тузилмалари ва муассасаларига ҳимояланган алоқа каналлари орқали видеоконференция тизимини жорий этиш, шу жумладан, маҳкумларнинг қариндош ва яқинлари ўртасида видеоучрашувлар ўтказишни жорий этиш кўзда тутилмоқда.

“Турмаларда маҳкумлар ва хибсга олинган шахсларни назорат қилишнинг замонавий техник тизимини жорий этиш, уларга нисбатан қўлланилган интизомий чораларни ҳисобга олишнинг автоматлашган тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бунда фақат прокуратура органларига маълумотларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Ҳар бир турма қошида ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи давлат унитар корхоналари ташкил этилиши белгиланмоқда. Шунингдек, Жазони ижро этиш бош бошқармасининг марказлашган фонди ташкил этилиб, у тизимдаги янги давлат корхоналари ва муассасалар олаётган фойда ҳисобига молиялаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: