Ўзбекистонда жиноий ишларни электрон шаклда кўриб чиқиш синовдан ўтказилади

Дата: 14:30, 16-05-2018.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда жиноий ишларни электрон шаклда кўриб чиқиш синовдан ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Миробод туманларида “Электрон жиноят иши” дастлабки лойиҳаси (кейинги ўринларда – дастлабки лойиҳа) амалга киритилсин”, - дейилади Ўзбекистон президентининг “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори матнида.

2019 йил 1 октябрга қадар дастлабки лойиҳанинг синовлари натижаларидан келиб чиқиб, жиноят ишлари бўйича электрон иш юритуви жорий қилиниши муносабати билан жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш режалаштирилмоқда.

2019 йил 1 декабрга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаларини киритилади.

Сурат манбаи: http://infocom.uz/2018/05/10/v-uzbekistane-realizuetsya-pilotnyj-proekt-elektronnoe-ugolovnoe-delo/

Янгилик билан ўртоқлашиш: