Ўзбекистонда жиноятчилик профилактикаси учун 650 мингдан зиёд иш жойлари яратилди

Дата: 13:15, 16-11-2017.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда жиноятчилик профилактикаси учун 650 мингдан зиёд иш жойлари яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу масалада ҳудудларда янги иш ўринлари ташкил қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қўшимча имкониятлар яратишга энг асосий эътибор қаратилмоқда. 
Шу мақсадда мамлакатимизда 11 эркин иқтисодий зона ва 5 саноат зонаси ташкил этилди. Кичик саноат зоналарининг сони 90 тага етказилди. Бу йил янгидан ташкил этилган корхоналарда 7 минг 500 ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди, 650 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди”, - дейилади Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябр куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишига доир хабарда.

Бу эса ҳудудларни жадал ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда юқори технологик ва жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини кўпайтириш, ҳалол ва фаровон турмуш шароитини йўлга қўйиш имконини бермоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: