Ўзбекистонда жисмоний имконияти чекланган болалар учун волейбол турнири ташкил этилди

Дата: 14:07, 01-06-2018.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Республика Олимпиа резервлари коллежида жисмоний имконияти чекланган болалар учун волейбол турнири ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий олимпиа қўмитасидан (МОҚ) хабар қилишларича, турнирдан кейин унинг иштирокчилари учун коллеж бўйлаб экскурсия ташкил қилинди, унинг доирасида меҳмонлар спорт объектлари, машқлар зали, отхона ва камондан отиш бўйича ихтисослашган марказни кўздан кечирдилар.

Меҳмонлар экскурсияни давом эттирган ҳолда “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрдилар ва бу ерда мезбонлар меҳмонлар учун стадион аренаси бўйлаб саёҳат уюштирдилар.

Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси ушбу акция билан аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш юзасидан ишларни давом эттирди.

Сурат манбаи: http://olympic.uz/ru/7405

Янгилик билан ўртоқлашиш: