Ўзбекистонда жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш тизими ўзгартирилади

Дата: 15:43, 22-10-2014.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Келаси йили Ўзбекистонда жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш тизими ўзгартириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишнинг янги тўртбосқичли шкаласини жорий этиш кўзда тутилмоқда. У биринчи даромадлар гуруҳи бўйича (энг кам иш ҳақининг бир бараваригача) нол ставкани ва қолган гуруҳлар бўйича 1% пунктини кўзда тутади. Ушбу чора ўртача иш ҳақи миқдоридан кам ёки ўртача иш ҳақи даражасида даромад олаётган жисмоний шахслар даромадларига солиқ босимини пасайтиришга йўналтирилади. Бундан ташқари, Пенсия жамғармасининг мувозанатини таъминлаш мақсадида фуқаролардан олинадиган суғурта бадалларини 6,5%дан 7%га ошириш таклиф қилинмоқда”, – деб таъкидлади солиқ органларидаги манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: