Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан бож тўловларисиз товарлар олиб кириш меъёрлари белгиланди
Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан бож тўловларисиз товарлар олиб кириш меъёрлари белгиланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу меъёрлар Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қўшма қарори билан белгиланди.
Хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Туркманистондан истеъмол товарлари учун 10 АҚШ доллари меъёри амал қилади.
Юқорида кўрсатилмаган давлатлар ҳудудларидан ва Ўзбекистон ҳудудига жисмоний шахслар манзилларига халқаро почта ва курьерлик хизматлари жўнатмалари орқали келиб тушаётган товарлар учун 1000 АҚШ долларилик меъёр амал қилади.
Айни пайтда ушбу меъёр Ўзбекистонга жисмоний шахслар манзилларига бошқа йўллар билан келаётган товарларга таалуқли эмас.


