Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғининг янги ставкалари ўрнатилди

Дата: 22:39, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – 2017 йил 1 январдан Ўзбекистон ҳукумати жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғининг янги ставкаларини ўрнатди. Унга мувофиқ, солиқ миқдори уй-жойнинг квадратурасига боғлиқ ҳолда ҳисобланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, мулк солиғи ставкаси (уйлар ва квартиралар, дала ҳовлилар, гараж ва бошқа бинолар) мулкнинг инвентар нархининг 1,5%дан 1,7%гача (0,2%)‎ ошди. Шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200-500 квадрат метр бўлган уй ва квартиралар учун ставкаси мулкнинг инвентар нархининг 1,8%дан 2,1%гача (0,3%), 500 квадрат метрдан ошиқ бинолар учун 2,5%дан 2,9%гача (0,4%) ошди.

Айни пайтда, бошқа аҳоли пунктларидаги 200 квадрат метрдан ошиқ майдонга эга мулклар учун солиқ ставкаси 2,1%ни ташкил қилади.

Маълумот ўрнида, янги ставкалар Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига биноан ўрнатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: