Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қарашли газ ҳисоблаш қурилмалари 4 йилда бир марта, юридик шахсларга қарашли қурилмалар эса 2 йилда бир марта текширишдан ўтказилади

Дата: 17:03, 03-10-2014.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қарашли газ ҳисоблаш қурилмалари 4 йилда бир марта, юридик шахсларга қарашли қурилмалар эса 2 йилда бир марта текширишдан ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тузатишлар “Газ ҳисоб-китоб қурилмаларини текширишни ўтказиш тартиблари ҳақидаги” низомга киритилган бўлиб, низом Ўзбек Стандартлаш, метрология ва сертификатлаш агентлиги ва Нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси билан биргаликда тасдиқланди.

Хужжатга мувофиқ, Ўзбекистон ўлчаш воситалари реестрига киритилган газни ҳисоблаш қурилмаларини текшириш тартиби белгиланди.

Хусусан, газни ҳисоблаш қурилмаларини текшириш давлат метрология хизматида амалга оширилади.

Шунингдек, газни ҳисоблаш қурилмасини ечиб олиш, текшириш ва уни ўрнатиш тартиблари, текширув муддатлари тасдиқланди, маълум босқичлар учун масъулиятли шахслар белгиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: