Ўзбекистонда жисмоний шахсларга таксичилар сифатида ишлаш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда
Тошкент. 21 декабр. ЎзТАГ – 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахсларга таксичилар сифатида ишлаш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи йиғилишида бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг берган маълумотга кўра, бунинг учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, лицензия олиш зарур.
Айни пайтда янги тартиб йўловчилар ўрни тўрттадан ошмайдиган автомобилларда йўловчиларни ташишга тааллуқли бўлади.
Ҳозирги пайтда тижорий асосларда автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш билан фақатгина юридик шахслар шуғулланиши мумкин.
Жамшид Қўчқоровнинг қайд этишича, мазкур таклиф Ўзбекистон Президентининг солиқлар йиғилишини ошириш, қўшимча захираларни аниқлаш ва даромадларни легаллаштириш бўйича топшириғи асосида ишлаб чиқилган.
Сурат манбаи: https://www.ural.kp.ru/daily/26698/3722555/