Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг даромадларига 12% миқдорида ягона солиқ ставкасини жорий этиш режалаштирилмоқда
![](/upload/resize_cache/iblock/52c/554_300_2/52cd28ac4f0eeb4a308216e6b06b25aa.jpg)
Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг даромадларига 12% миқдорида ягона солиқ ставкасини жорий этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12% миқдорида жорий этиш, шундан 0,1%ини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига йўналтириш йўли билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ босими пасайтирилмоқда”, - дейилади ҳужжатнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган матнида.
Шу билан бирга, фуқароларнинг айрим тоифалари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
1 ЭКИҲМ = 172240 сўм
Сурат манбаи: http://bcemx.com/servicios/