Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари улуши 1,4 мартага кўпайди

Дата: 10:13, 16-04-2019.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари улуши 1,4 баробарга ортди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йил I чораги якунларига кўра, жисмоний шахсларга берилган кредитлар миқдори 2018 йилга нисбатан 82%га, йил бошидан эса 9%га ошиб, 26,7 трлн сўмни ташкил этди. Жисмоний шахсларга берилган кредитлар бўйича муаммоли кредитларнинг улуши 65 млрд сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг ўтган даврида 38 млрд сўмга ёки 1,4 баробарга ошди”, - деб хабар беради Марказий банкнинг матбуот хизмати хабарида.

Шуни таъкидлаш керакки, жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари улуши паст даражада бўлиб, ҳисобот бўйича 0,2%ни ташкил этади.

Сурат манбаи: tio.ch

Янгилик билан ўртоқлашиш: