Ўзбекистонда Жиззах дорихоналар тармоғи автоматлаштирилади

Дата: 17:03, 01-07-2014.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – Ҳозирги пайтда “М-Аптека плюс” электрон тизими “Дори-Дармон” акционерлик компаниясининг Жиззах бўйича дорихоналар тармоғига жорий этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан хабар беришларича, “М-Аптека плюс” дастурий мажмуи дорихона корхоналарини бошқариш бўйича барча фаолият қисмларини бирлаштиради. У дорихоналар тармоғи барча ходимларининг меҳнат ҳаражатларини сезиларли даражада камайтиради ва ишини енгиллаштиради.
“М-Аптека плюс” тизими товар ҳаракатининг етказиб берувчидан харид қилиш ҳақидаги қароридан тортиб, харидорга сотиш ва бундан кейинги ҳисобот каби барча босқичларидаги операцияларнинг ҳисобини юритишга имкон беради.
Дастурий таъминотнинг “Дори-Дармон” АК дорихоналар тармоғига жорий этилиши 2010 йилда бошланган бўлиб, ҳозирда ундан компаниянинг омборлари ва чакана савдо тармоғида фойдаланилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: