Ўзбекистонда Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди
Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Эргаш Солиев Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“31 октябрда Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда бош вазир Абдулла Арипов қатнашиб, ташкилий масала кўриб чиқилди”, - дейилади Жиззах вилояти ҳокимияти матбуот хизмати хабарида.
2016 йил декабрдан бери ҳудудни бошқариб турган Улуғбек Узоқов вазифасидан озод қилинди. Унинг ўрнига Арнасой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Эргаш Солиев Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.