Ўзбекистонда Жиззахлик шахс одам савдоси учун қамалди
Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Жиззах вилоятининг Янгиобод туман суди Жиззах шаҳрида яшовчи кишини одам савдоси учун 3,6 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар қилади 12news.uz янгиликлар агентлиги.
Туман суди раиси Элёр Абдувалиевнинг сўзларига кўра, нашр исмини очиқламаётган киши икки ватандошини Қозоғистонлик иш берувчининг қўлига топширган ва уларнинг ҳар бири учун $300дан пул олган.
“Жабрланганлар Қозоғистонда ўз иш ҳақларини ололмаганлар ва Ватанларига қийинчилик билан қайтиб келганлар. Ушбу факт юзасидан улар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилганлар”, – деб аниқлаштирди Абдувалиев.


