Ўзбекистонда жорий йилда ўқув йилининг бошига 34,5 млн дарслик ва қўлланмалар чоп қилинди

Дата: 17:21, 28-08-2014.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда жорий йилда ўқув йилининг бошига 34,5 млн дарслик ва қўлланмалар чоп қилинди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжумани материалларига асосланган ҳолда.

Матбуот релизида айтилишича, халқ таълими тизимида бугунда 157,708 минг таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Булар орасида 9,739 минг мактаб, 4,95 минг мактабгача умумтаълим муассасалари, 211 “Баркамол авлод” болалар марказлари, 278 болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 483 болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, 23 “Мехрибонлик” уйлари, 16 педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари, 4 педагогик институтлар бор.

Жорий йилдаги Инвестиция дастурига мувофиқ, ўқув йилининг бошига 381 мактабда қурилиш таъмир ишлари амалга оширилган. Бундан 221тасида реконструкция ишлари, 160тасида эса капитал таъмир амалга оширилди, дейилади хужжатда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: