Ўзбекистонда жорий йилда ярим миллиондан ошиқ битирувчи мактабни тамомлайди

Дата: 15:35, 21-05-2014.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ - Ўзбекистонда жорий йилда ярим миллиондан ошиқ битирувчи мактабни тамомлайди, дея хабар беради Газета.uz Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Тўққизинчи синф битирувчиларининг умумий сони 501,56 мингни ташкил қилади ва 90% ёшлар ўқишни коллежларда давом эттиради”, - дейилади муассаса матбуот хизмати хабарида. Ушбу ҳафта Ўзбекистон мактабларида ўқув йили тугалланади.
Битирувчилар орасида ўтказилган сўровларга кўра, уларнинг 46,91 минг (9,4%) академик лицейларда ва 450,39 минги (90,6%) касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш ниятини билдирганлар.
Жами 2013-2014 ўқув йилида Ўзбекистон мактабларида (1-9- синфларда) 4,43 млн ўқувчи таълим олади. Мамлакатда 9,739 минг умумтаълим мактаблари фаолият юритмоқда, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: