Ўзбекистонда “Жойлардаги давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлаш киритилади
Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонинг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунига ўзгартишлаш киритилади. Бу масала яқинда парламент Қонунчилик палатаси йиғилишида муҳокама қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қуйи палатадан хабар қилишларича, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Конституциямизга киритилган бир қатор тузатишларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Ушбу ўзгартишлар парламентнинг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган.
Конституциямизга киритилган мазкур демократик меъёрларни амалга ошириш механизмларини яратиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонун янги 251 модда билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари тегишли халқ депутатлари Кенгашининг вилоят, туман ва шаҳарнинг ўтган йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида тақдим этади.
Ҳокимларнинг ҳисоботини муҳокама этишда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида, шунингдек, юқори турувчи халқ депутатлари Кенгашларида белгиланган баҳолар ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Қонунга киритилаётган ўгартишлар Олий Мажлис Сенати депутаталарига Халқ депутатлари кенгашларида қатнашишга имкон беради.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида ҳокимлар ҳисоботларини ОАВ ва давлат органлари веб-сайтларда эълон қилиш шартлиги назарда тутилмоқда.
Муҳокамалар якунига кўра, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.