Ўзбекистонда Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этилади

Дата: 11:46, 25-12-2017.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу таклиф Президентнинг Олий Мажлисга (парламентга) мурожаатномасида очиқланди.

“Жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ва таъсирчан омил ҳисобланади. Бу борада чинакам профессионал замонавий журналистикани шакллантириш, хусусан, нодавлат оммавий ахборот воситаларини, ахборот ва таҳлилий Интернет сайтларни молиявий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш, бунинг учун алоҳида давлат фондини тузиш мақсадга мувофиқ”, - деди Мирзиёев.

Бугунги кунда юртимизда 1 минг 500дан зиёд оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда, деб давом этди Ўзбекистон президенти. “Улар мулк шакли, йўналиши, ахборот узатиш воситаларига кўра турличадир. Ўз-ўзидан равшанки, уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар керак. Афсуски, бундай кенг кўламли вазифани талаб даражасида ҳал этадиган таянч олий ўқув юрти мамлакатимизда мавжуд эмас. Шу муносабат билан Журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблайман”, - дея таклиф қилди Шавкат Мирзиёев.

Сурат манбаи: https://www.hotcourses.ru/study-in-usa/subject-guides/study-journalism-courses-in-us/

Янгилик билан ўртоқлашиш: