Ўзбекистонда зилзила даракчиларини рўйхатга олиш учун қурилма ишлаб чиқилди
Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон олимлари томонидан зилзила даракчи-белгиларини рўйхатга олиш учун қурилма ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, ишланма ядро физикасида қўллашда ишлатилиши мумкин. Хусусан, мазкур модель космик нурларининг паст энергиялар заррачаларини тадқиқ қилиш ва бир пайтнинг ўзида нейтронлар ва зарядланган заррачалар оқимининг интенсивлигини қайд этиш, зилзилаларни қисқа муддатли прогнозлаш ва сейсмик активлик устидан назорат қилиш учун мўлжалланган.
Қурилма Ўзбекистон Фанлар академиясининг С.А.Азимов номидаги "Физика - Қуёш" илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси Физика-техника институти олимлари томонидан ишлаб чиқилди.