Ўзбекистонда ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини автоматлаштириш тизими ишлаб чиқилди

Дата: 17:56, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўзини-ўзи бошқариш органлари “Elektron mahalla” ахборот тизими ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги сайтида жойлаштирилган.

“Ушбу янги тизим ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолиятини қоғозсиз иш юритиш технологияси бўйича автоматлаштиради, шуниингдек, органлар фаолиятида ижтимоий-иқтисодий вазифалар бошқарувини автоматлаштириб, маҳалла фуқароларининг ижтимоий ҳаётида ахборот технологияларидан фойдаланишни таъминлайди. Давлат органлари қарор ва вазифаларини амалга оширишда жамоатчилик иштирокини автоматлаштириш билан маҳаллаларда ахборот-телекоммуникасион инфраструктурасини ривожлантиради”, - дейилади хабарда.

“Электрон маҳалла” ахборот тизими ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти жараёнида келиб чиқадиган маҳаллий ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, ўзини-ўзи бошқариш органларининг фуқаролар, юридик шахслар, ижтимоий ва сиёсий ташкилотлар ва ҳ.к. билан телекоммуникацион тармоқлар ёрдамида ўзаро ҳамкорлик қилиш, давлат ҳокимияти органлари билан ахборот алмашиш каби масалаларни автоматлаштиради.

Тизим веб технология асосида ишлайди, ҳамда уни интернет тармоғида ёки алоҳида компьютерда автоном ҳолда ишлатиш ҳам мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: