Ўзбекистонда ўзини-ўзи ўлдиришга оғдирганлик учун қамоқ жазоси муддати оширилади

Дата: 15:11, 01-05-2017.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси депутатлари “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унга кўра, оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган жиноятлар учун қаттиқ турдаги жазо чораларини белгилаган ҳолда ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавобгарлик  кучайтирилмоқда.

“Депутатлар жазо муддатларини бугунги 8 йилдан 10 йилгача ошириш ниятидалар. Бундан ташқари,  Жиноят кодексига оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган жиноятлар учун қаттиқ турдаги жазо чораларини белгилаган ҳолда ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтиририш таклиф этилмоқда. Бунда 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлашди парламент қуйи палатаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: