Ўзбекистонда ЎзР ва ГФР ўртасида иккитомонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳақидаги келишувга протокол ратифиция қилинди

Дата: 09:32, 04-09-2015.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани ратификация қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат солиқ қўмитасидан хабар қилишларича, ушбу протоколни ратификация қилиш Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 13 августдаги 390 сонли қонунига мувофиқ амалга оширилган.

“Протокол амалдаги келишувга солиқ соҳасида маълумот алмашиш ва ўзаро кўмак кўрсатиш бўйича келишувга ҳамкорликни кенгайтириш йўналишида аниқлаштирувчи меъёрларни киритишни кўзда тутади”, - дейилади ДСҚ хабарида.

Шунингдек, протокол икки мамлакат ўртасида солиқ маълумоти алмашинишни тезлаштиришга, томонлар бюджетига солиқлар тезроқ тушишига ва уларни тўлашдан бош тортиш ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

Протокол Берлинда 2014 йил 14 октябрда тузилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: