Ўзбекистонда ЎзРТХБ орқали умумий қиймати $1,2 млнлик пахта момиғи экспортга сотилди

Дата: 18:39, 20-01-2017.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 26 декабридан 2017 йилнинг 17 январигача бўлган даврда Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) савдолари орқали $1,2 млнлик 3 минг тоннадан зиёд пахта момиғи экспортга сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа маълумотига кўра, моллар “Бухоропахтасаноат” ва “Хоразмпахтасаноат” ҳудудий филиаллари томонидан сотилган.

Ўтган давр мобайнида биринчи нав Б типдаги пахта момиғининг биржа нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун $440ни ва иккинчи нав Б типдаги пахта момиғиники – $355,4ни ташкил этди.

Эслатиб ўтамизки, “ЎзРТХБ” АЖ 2010 йилдан буён илк бор пахта момиғини экспортга сотишни бошлади. Мазкур маҳсулотни биржанинг валюта савдо майдончасида сотувчиси сифатида “Ўзпахтасаноат” АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамизки, ЎзРТХБ АЖ “ЎзРТХБ” АЖ 2010 йилдан буён илк бор пахта момиғини экспортга сотишни бошлади. Мазкур маҳсулотни биржанинг валюта савдо майдончасида сотувчиси сифатида “Ўзпахтасаноат” АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари иштирок этишди.

Ҳозирги пайтда 2016 йилги ҳосилидан пахта момиғининг турли навларини биржа савдолари орқали экспортга сотиш учун 1 тонна ва 50 тонна лотлари билан 21та стандарт шартномалари очилган. Уларнинг етказиб бериш шартлари – EXW ва FCA “Ўзпахтасаноат” АЖ ҳудудий терминаллари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: