Ўзбекистондаги 1,4 млндан зиёд чекувчилар бевақт ўлим хавфи остида – ЖССТ

Дата: 10:28, 01-06-2018.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги 1,4 млндан зиёд чекувчилар бевақт ўлим хавфи остида, деб ҳисоблайди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) мутахассислари, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ЖССТ мутахассисларининг Ўзбекистонда катталар орасида чекишнинг тарқалганлигига оид сўнгги кўрсаткичларга асосланган прогнозларига кўра, Ўзбекистонда ҳозирги 2,88 млн чекувчиларнинг 1,44 млндан ортиғи чекиш муносабати билан бевақт ўлим хавфи остида қолмоқда, тамакига қарши фаол чора-тадбирлар йўқлиги сабаб, бу рақам янада ортиши мумкин”, - ушбу маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ваколатхонаси томонидан ташкил этилган “Тамаки ва юрак касалликлари” маҳкамалараро давра суҳбатида маълум қилинди. Тадбирда Ўзбекистонда тамакига қарши сиёсатни амалга ошириш муаммолари ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш юзасидан чоралар муҳокама қилинди.

“Тамакига қарши назорат БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 2025 йилга бориб юқумли бўлмаган касалликлардан ўлим кўрсаткичини 25% камайтириш юзасидан Глобал мақсадга етиш учун бирламчи чора ҳисобланади. Аммо ЖССТнинг Европа ҳудудида тамаки истеъмолини 30% камайтириш бўйича бошқа кўнгилли мақсадига етиши, - бу йўналишда кескин чоралар кўрилмаса, - шубҳа уйғотади. ЖССТнинг тамакига қарши Ҳадли конвенциясини жорий этишни кучайтириш соғлиқни сақлаш соҳасида барқарор ривожланиш мақсадларига етишда муваффақиятнинг асосий омили ҳисобланади, бунинг асосий принципи эса – ортда ҳеч кимни қолдирмаслик!”, - деб иқтибос келтиради Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати ваколатхона раҳбари Лианн Куппенсдан.

Ўз томонидан, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б. Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси ушбу масалага улкан эътибор қаратаётганлигини айтиб ўтди. “Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш миллий мақсадларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасига тўртта муҳим мақсад: тўртта асосий ноинфекцион касалликдан бевақт ўлим даражасини учдан бир қисмга, мамлакат бўйлаб тамаки истеъмоли даражасини 10%га пасайтириш, 100% жамоат жойларида тамаки чекишни тўлиқ тақиқлашга эришиш ва ЖССТнинг тамакига қарши Доиравий конвенциясини самарали жорий этиш кабилар киритилгани билан тасдиқланади. “Тамакининг аҳоли соғлиги ва иқтисодиётига етказаётган зарарини ҳисобга олган ҳолда, бугунда барча тармоқлар, шу жумладан, фуқаролик жамияти ва мамлакатда яшовчи ҳар бир кишининг фаол фуқаролик позицияни эгаллаши ва Ўзбекистонда тамакидан халос бўлиш бўйидаги барча тўсиқларни енгиб ўтишда иштирокини бирлаштириш ўта муҳим”, - деб таъкидлади у.

Эслатиб ўтамизки, ҳар йили глобал тамаки эпидемияси 7 млн киши ҳаётдан олиб кетмоқда, уларнинг 900 мингга яқини чекувчи эмас ва бошқалар чеккан тамакининг тутунидан заҳарланиш оқибатида вафот этмоқда.

Сурат манбаи: https://ru.publika.md/2018-01-28

Янгилик билан ўртоқлашиш: