Ўзбекистондаги 22 сайлов округларида қайта овоз бериш ўтказилади – МСК

Дата: 18:01, 22-12-2014.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги 22 сайлов округларида қайта овоз бериш ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида МСКнинг Тошкент вақти билан соат 15.00да бўлиб ўтган навбатдаги брифингда эълон қилинди.

Бу ушбу округларда ҳеч бир номзод етарлича овоз ололмаганлиги билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: