Ўзбекистондаги 55 АЖда корпоратив бошқарувни баҳолаш якунланди

Дата: 14:22, 15-01-2018.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистондаги 96та акциядорлик жамиятларидан 55тасида корпоратив бошқарув тизимига мустақил баҳо берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, қолган 38та акциядорлик жамиятида баҳолаш ишлари якунланмоқда, 2та акциядорлик жамияти банкрот деб эълон қилинди ва тугатиш ишлари бошланди, 1та акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш ишлари бошланди.

Корпоратив кодекс талабларига мувофиқ бир йилда бир марта акциядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув тизим баҳоланяпти.

Эслатиб ўтамизки, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази билан биргаликда 6та махсус ўқув курслари ташкил этилиб, уларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг 568та ходимлари ўқитилди, шулардан 291таси корпоратив бошқарувичи аттестатига эга бўлди.

Сурат манбаи: https://www.linkedin.com/pulse/20140615233647-72594807-engaging-stakeholders

Янгилик билан ўртоқлашиш: