Ўзбекистондаги 68 давлат корхоналарининг активлари хорижий инвесторларга таклиф этилади

Дата: 22:13, 07-05-2015.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги 68 давлат корхоналарининг активлари хорижий инвесторларга таклиф этилади, деб айтилади мамлакат президенти Ислом Каримовнинг “Иқтисодиётда хусусий мулкчиликнинг улуши ва аҳамиятини кўпайтириш бўйича чоралар тўғрисида”ги қарорида.

Хужжатда мамлакат вазирлик ва муасссасалари отомонидан корхоналар низом жамғармаларида давлат улуш ва активларининг мавжудлиги танқидий таҳлилдан ўтказилгани ва давлатнинг иқтисодиёт реал тармоқларидаги иштирокини тубдан қисқартиришга доир таклифлар ишлаб чиқилгани айтилади.

Қарор билан махсус ҳукумат комиссиясига бир ой муддатда стратегик хорижий инвесторларга сотилиши режалаштирилган 48 корхона ва молия ташкилотларини баҳолаб, савдога чиқариш графигини бир ой муддатда тасдиқлаш топширилган.

Хусусан, “Навоий азот” АЖ (49%), “Фарғона азот” (48,5%), “Қизилқумцемент” АЖ (35,9%), “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ (33%), “Алоқабанк” АЖ (47,6%), “Туронбанк” АЖ (63,1 %), “Ўзагросуғурта” АЖ (24,6%) ва бошқалардаги давлат улушлари сотилади.

Уларни баҳолашга асосан халқаро баҳолаш ташкилотларини жалб қилиш тавсия қилинмоқда.

Шунингдек, очиқ савдоларда 343 хўжалик жамиятлари ва корхоналардаги давлат улушлари ҳам сотилади. Шунингдек, яна 512 давлат мулки объектлари нол қийматида инвестиция мажбуриятлари билан бирга сотиш ҳам режалаштирилган.

Қарорда тугатиладиган ёки банкрот қилинадиган 257 пастрентабелли ва ишламаётган корхоналар рўйхати ҳам келтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: