Ўзбекистондаги 840 газета киоскларида обуна қабул қилинмоқда

Дата: 21:29, 16-09-2015.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – “Матбуот таркатувчи” АЖ Ўзбекистондаги 840 газета киосклари бу йил босма нашрларга обунани қабул қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, 2016 йилги обуна мавсумида компаниянинг обуна ва етказиб бериш тарифлари ўтган йилги даражада сақланган. Бу эса қатор ижтимоий аҳамиятли ва болалар нашрларига обуна нархлари ўсишининг олдини олишга имкон берди.

Тошкент ўқувчилари талабини қондириш мақсадларида йил бошидан бери 100 янги киосклар ўрнатилиб, мамлакат бўйлаб 716 киоск жорий ва 181 капитал таъмирланди. 35 дона автотранспорт сотиб олинди.

“Матбуот таркатувчи” ўз сайтида у томонидан тарқатиладиган барча нашрлар билан танишиш имконини брувчи дастурий маҳсулотни жорий қилди. Шунингдек, обунани онлайн расмийлаштирш имконияти ҳам яратилди.

Бунинг учун савдо тармоқларида компания томонидан 314 банк терминаллари ўрнатилди. Тўловлар “Web-Sum”, Алоқабанк“интернет банкинги” ва “Click” тизими орқали қабул қилинмоқда.

Ҳозирда “Матбуот тарқатувчи”нинг чакана савдо тармоғи орқали 1 минг номдаги китоб ва даврий нашрлар тарқатилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: