Ўзбекистондаги Андижон давлат университетининг ўқитувчиси пора олаётганида қўлга тушди

Дата: 17:03, 23-05-2018.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Андижон давлат университетининг ўқитувчиси пора олаётганида қўлга тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти Бағдод тумани марказий поликлиникаси “Наркология” бўлими ҳамшираси Р. ва Андижон давлат университети табиий фанлар факультети ўқитувчиси С. фуқаро З.ни мазкур университетнинг жисмоний тарбия факультети кундузги таълим бўлимига Тошкент шаҳридаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан $5 минг пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган”, - дейилади муассаса хабарида.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Р. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

$1 = 7980 сўм

Сурат манбаи: http://newsroom.kh.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: