Ўзбекистондаги “Ангрен-Поп” темир йўли Озарбайжон ва Грузияга Хитой бозорига чиқиш имконини беради
Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Озарбайжон ва Грузия Ўзбекистондаги “Ангрен-Поп” темир йўли қурилишини Хитой бозорига чиқиш имконияти сифатида баҳоламоқдалар, дейилади “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акционерлик темир йўл компанияси хабарида.
“Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистон темир йўл муассасаларининг Тошкентдаги учрашувида махсус протокол имзоланиб, унда “Ангрен-Поп” темир йўли қурилиши қўллаб-қувватланади”, - деб кўрсатилади ўзбек темир йўл компанияси хабарида.
Маълумки ушбу йўл Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон халқаро транспорт коридорининг бир қисмидир. Йўналиш Озарбайжон ва Грузиядан ўтиб, Қора денгизнинг портлари ва Хитой бозорига туташади.
Маълумки, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК “Ангрен-Поп” темир йўли қурилишига 2013 йил июлда киришган эди. Унинг узунлиги 124 км. Йўл “Қамчиқ” довонидан ўтиб, Фарғона водийсини (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари) Ўзбекистоннинг қолган қисми билан улайди ҳамда темир йўл орқали Хитойга туташади. Қиймати $455 млнлик туннел хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси томонидан қурилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати $1,68 млрд. У халқаро молия институтлари ва ўзбек томони маблағлари ҳисобига молиялаштирлмоқда. Янги йўл 2016 йил июлда ишга туширилиши режалаштирилган.
“Қамчиқ” довони Қурама тоғларида жойлашган. Довоннинг узунлиги денгиз сатҳидан 1,2 минг метр баландликда. Бу ердан Фарғона возийсини мамлакатнинг қолган қисми билан боғловчи ягона автомобиль трассаси ўтган. Ушбу йўл қишда кўпинча об-ҳаво шароитлари туфайли ёпилади.