Ўзбекистондаги ҳар 10 ОАВ 6таси давлатга қарашли эмас

Дата: 16:31, 09-07-2015.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги ҳар 10 ОАВдан 6таси давлатга қарашли эмас. Бу 1 июлда республикада мавжуд бўлган 1,417 ОАВнинг 58,5% деганидир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидан (ЎзМАА) хабар беришларича, юқоридагилардан 688 газета, 294 журнал, 101 ТВ ва радиоканаллардир. Бугунда 79% теле- ва радиоканал ҳамда веб-сайтлар давлатга қарашли ҳисобланмайди.

Босма нашрлар ва теле- ва радиоканаллар билан бирга веб-сайтлар ҳам ОАВ сифатида рўйхатдан ўтмоқда. Жорий йилнинг 1 июлига келиб 315 веб-сайт ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамизки, 1991 йилда Ўзбекистонда 395 ОАВ мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич бугунгидан 3,6 бараварга кам.

Янгилик билан ўртоқлашиш: