Ўзбекистондаги ҳар бир партияга ҳафтасига сайловолди тарғиботи учун 900 минут эфир вақти берилмоқда

Дата: 16:16, 15-12-2014.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги ҳар бир партияга ҳафтасига сайловолди тарғиботи учун 900 минут эфир вақти берилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий сайлов комиссияси (МСК) сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, Ўзбекистон” ва “Ёшлар” теле ҳамда радиоканалларида прайм-вақтда чиқишлар жадвалига риоя қилинаяпти. Бундан ташқари, ҳар бир партияга тенг миқдорда эфир вақти ажратилган бўлиб, теле- ва радиоэфирда 238 минутдан, шу жумладан, 15 минутдан икки марта телекўрсатувларда, 5 минутдан партия етакчиларига вақт берилмоқда. Партияларнинг теле- ва радиороликлари эфирга битта бешминутлик (ҳар бир партия учун 75 секунддан) ва иккиминутлик (30 секунддан) блоклар сифатида узатилмоқда.

Бундан ташқари, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутатликка номзодларнинг теледебатлари ҳам ўтказилмоқда.

Маҳаллий теле ва радиоканалларда партиялар роликлари кунига икки марта ягона блокда берилаётир. 5 минут вақт сиёсий партиялар вилоят бўлимлари етакчилари ва Маҳаллий кенгашлар депутатлигига нмзодлар учун берилган, 15 минут партия фаоллари, депутатликка номзодлар иштироки учун ажратилган. Жами барча ҳудудларда ҳар бир сиёсий партия ва депутатликка номзодлар маҳаллий теле ва радиоканалларда ҳафтасига 900 минутдан ортиқ эфир вақтидан фойдаланаяпти, деб кўрсатилади маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: