Ўзбекистондаги архив хужжатларининг тўртдан уч қисми электрон шаклга ўтказилди

Дата: 22:07, 29-12-2016.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Бугунги кунда давлат архивларида сақланаётган хужжатларнинг 75% электрон шаклга ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзархив” агентлиги маълумотларига кўра, 2008 йилдан бошлаб барча давлат архивларида ахборот-коммуникатсион технологияларидан фойдаланилган ҳолда асл ҳужжатларнинг умрини узайтириш мақсадида алоҳида қимматли ҳужжатларнинг электрон нусхаларини яратиш ишларига киришилди.

Ҳозирга қадар 510 минг сақлов бирлигидан ортиқ, шу жумладан 5,3 миллион кадр қоғоз асосдаги, 240 мингдан ортиқ фото, 1800 дан ортиқ кино, 2700 дан ортиқ фоно архив ҳужжатларининг электрон нусхалари яратилди.

Муассаса сайтида  ҳужжатларнинг қидирув тизими жорий этилиб, давлат архивларида сақланаётган 57 235 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг шахсий таркиб ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: