Ўзбекистондаги Artel маиший техникаси ишлаб чиқарувчиси ва япониянинг Mitsubishi компаниялари ҳамкорлик меморандумини имзоладилар

Дата: 15:35, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Тошкентда маҳаллий Artel компанияси ва япониянинг Mitsubishi Corporation корпорацияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Япон делегациясига Mitsubishi Corporation корпорациясининг МДҲ мамлакатлари бўйича вице-президенти Такахиша Мияучи раҳбарлик қилди. Музокаралар якунлари бўйича томонлар ўзаро тушунишга доир меморандум имзоладилар ва ҳамкорлик шартларини келишиб олдилар. Ҳамкорликнинг биринчи босқичидан кўзланган мақсад –Тошкентда Марказий Осиё, Яқин ва Узоқ Шарқ, Жанубий Америка мамлакатлари бозорлари учун кондиционерлар (сплит-тизимлар, устунсимон ва кондиционерлар ва бошқ.) ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир”, – деб қайд этилади Artel хабарида.
     Бундан ташқари, Artel япон мутахассислари билан ҳамкорликда ўз ишлаб чиқариш базасини Mitsubishi Corporationнинг қаттиқ талабларига жавоб берувчи замонавий юқори сифатли ва автоматлашган ускуналар, малакали кадрлар ва технологиялар билан жиҳозлаш ниятида.
     Лойиҳани 2015 йилнинг охирида ишга тушириш режалаштирилмоқда. Маҳсулотлар эса Mitsubishi савдо бўлгиси остида ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: