Ўзбекистондаги “Asia Alliance Bank”нинг юқори рейтинги тасдиқланди
Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Asia Alliance Bank” очиқ акционерлик тижорат банкининг миллий шкала бўйича “uzА” даражасидаги “Барқарор” прогнозли кредит рейтинги тасдиқланди. Ушбу баҳо “Ahbor Reyting” миллий рейтинг агентлиги томонидан 2013 якунлари бўйича берилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ahbor Reyting”дан хабар беришларича, банк томонидан иқтисодиёт реал тармоғини қўллаб-қувватлаш мақсадларида 260 млрд. сўмдан ошиқ кредитлар берилган. Молия муассасасининг кредит портфели ҳажми 205 млрд сўмдан ошди.
Банкнинг ўз капитали ҳисобот даврида 52% ўсди ва 92 млрд сўмга етди. Банк мижозларининг депозитлари бир йилда 64% ўсиб, 754 млрд сўмдан ошди, шу жумладан, аҳоли оомонатлари 6,7 млрд сўмдан 36,1 млрд сўмгача ошди.