Ўзбекистондаги BankExpo-2017 тадбирида имтиёзли кредит олиш учун 500 зиёд сертификатлар топширилади

Дата: 18:30, 12-04-2017.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги BankExpo-2017 банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмасида имтиёзли кредит олиш учун 500 зиёд сертификатлар топширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У бугун Тошкентдаги “Кўргазма савдо маркази” мажмуасида ўз ишини бошлади.

“Кўргазмага ташриф буюрувчилар бу йирик анжуманда мамлакатимиз банк-молия тизими ютуқлари ва истиқболдаги ривожланиш йўналишлари, янги технология ва хизматлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўладилар. Анжуман банклар томонидан мижозларни кредитлаш шартлари, механизмлари ва бошқа банк-молиявий хизматлар кўрсатиш тартиблари, замонавий ахборот технологиялари билан яқиндан таништириш бўйича платформа саналади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сайтидаги маълумотда.

Шу билан бирга, тадбир доирасида тижорат банклари томонидан чекка ва аҳоли зич жойлашган туманларда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш микрофирмалари, ишбилармон аёллар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, ёш тадбиркорларнинг иш билан бандликни таъминлаш кўзда тутилган лойиҳалари бўйича эълон қилинган танловлар ғолибларига имтиёзли кредит ажратиш ҳуқуқини берувчи 500дан ортиқ сертификатлар топшириш маросими ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: