Ўзбекистондаги барча 4 сиёсий партия президент сайловларида қатнашишга ижозат олди
Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) навбатдаги мажлисида барча 4 сиёсий партиялар президент сайловларида қатнашишга ижозат олди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МСК сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ваколатли вакилларига олдин тақдим этган хужжатлари асосида рўйхатга олинганлик гувоҳномалари ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкалари берилди.
Илгари Ўзбекистондаги барча 4 сиёсий партия президент сайловларида иштирок этиш учун хужжат топширгани хабар қиланган эди.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови шу йилнинг 29 март куни бўлиб ўтади.
Бундан олдинги президент сайловлари Ўзбекистонда 2007 йилда бўлиб ўтган эди. Унинг якунлари бўйича Ислом Каримов 7 йилга давлат раҳбари этиб сайланган. У мамлакатни 1989 йилдан бери бошқариб келмоқда.


