Ўзбекистондаги барча тўрт партия парламент сайловларида қатнашиш учун хужжат топширди – МСК
Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда рўйхатга олинган ҳар тўрт партия 21 октябрдаги парламент сайловларида қатнашиш учун хужжатларини Марказий сайлов комиссиясига топширди (МСК), дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МСК матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Яқинда хужжатларни Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) ҳам топширди.
Ўтган ҳафта Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), “Миллий тикланиш” Ўзбекистон Демократик партияси (ЎДП) ва “Адолат” Ўзбекистон Социал-демократик партиялари (ЎСДП) топширган эдилар, деб аниқлаштиради матбуот маркази.
Сайловларда қатнашиш учун ҳар бир партия 40 минг сайловчи имзоларини йиғишлари зарур. Бир маъмурий ҳудудий бирлашмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри) йиғилган имзолар сони зарур миқдорнинг 8%дан ошмаслиги керак.
МСКда имзо варақларининг ҳақиқийлигини текшириш бўйича комиссия иш бошлади.
Олинган хужжатлар асосида комиссия партияларни сайловга қўйиш ҳақида якуний қарор қабул қилади. Сайловларда қатнашиш учун партиялар 12 октябрга МСКда тегишли хужжатларни топширишлари керак. Номзодлар кўрсатиш 17 октябрдан бошланиши зарур.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2005 йилдан бери иккипалатали парламент амал қилиб келади. Қонунчилик палатасида доимий асосда 150 депутат ишлайди. Ҳозирги парламентда жойларнинг кўпчилиги ЎзЛиДеП (33 депутат) ва “Миллий тикланиш”га (26) тегишли. Юқори палата – Сенатда 100 депутат фаолият юритади. Улар Қорақалпоғистон Республикаси,вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 6 кишидан сайланган. Яна 16 Сенат аъзоси мамлакат раҳбари томонидан юртнинг обрўли кишилари орасидан тайинланади.


