Ўзбекистондаги барча тўрт сиёсий партия парламент депутатлигига номзодлар кўрсатишни якунлади

Дата: 16:15, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги барча тўрт сиёсий партиялар парламент депутатлигига номзодлар кўрсатишни якунладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Яқинда Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) съезди якунланди. Тадбирда бўлажак сайловларда қатнашиш учун сайловолди платформаси танланиб, номзодлар кўрсатилди. Бу ҳақида ЎзТАГ мухбирига ЎХДП матбуот хизматида хабар қилишди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), “Миллий тикланиш” Ўзбекистон Демократик партияси ва “Адолат” Ўзбекистон Социал-демократик партиялари (ЎСДП) сайловда қатнашиш учун номзодлар кўрсатдилар. Барча партиялардан сайлов участкаларига мос ҳолда жами 135 номзод кўрсатилди.

Сайловчиларни рўйхатга олиш учун партиялардан номзодлар қабул қилиш 9 ноябр куни тўхтатилади, рўйхатга олиш эса 16 ноябрда якунланади. Манфаатдор ташкишлотлар 6 декабрга қадар округ сайлов қўмиталарига ўз кузатувчилари ҳақида билдиришлари зарур.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2005 йилдан бери иккипалатали парламент фаолият юритади. Қонучилик палатасида доимий асосда 2009 йилда тўрт сиёсий партия ва Экологик ҳаракат номидан сайланган 150 депутат ишламоқда. Ҳозиргипарламентда ЎзЛиДеП (33 депутат) ва “Миллий тикланиш” (26) партиялари аъзолари кўпчиликни ташкил қилади. Юқори палата – Сенатда 100 депутат ишлайди. Улар тенг ҳисобда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкентдан олти кишидан сайланган. Бундан ташқари, Сенатнинг 16 аъзоси Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатнинг энг обрўли кишилари орасидан сайланади.  

Парламентнинг қонунчилик (қуйи) палатасига савдоалар жорий йилнинг 21 декабрида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: