Ўзбекистондаги “Билайн” уяли алоқа оператори 4Gга уланиш учун ҳақ олмайди

Дата: 17:57, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги “Билайн” уяли алоқа оператори эндиликда 4G тармоғига уланиш учун ҳақ олмайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“4G тармоғидан фойдаланиш учун янги авлод SIM-картаси ва 4G алоқасини қўллаб қувватловчи ускуна зарур. “Билайн” компаниянинг шахсий офисларида абонентларнинг SIM-карталарини LTE технологиясида ишловчи замонавий USIM карталарига бепул алмаштириш мумкин”, - дейилади компания хабарида.

Хизматни улаш бепул.

Ягона шарт – компания идорасига паспорт билан мурожаат қилиш лозим.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда 4G тармоғи фақат пойтахт абонентлари учун ишламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: