Ўзбекистондаги биринчи АКТ мактаби ўқувчиларига қатор имтиёзлар берилди

Дата: 14:28, 27-12-2017.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ўзбекистондаги биринчи АКТ йўналиши мактаби ўқувчилари учун қатор имтиёзлар кўзда тутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Акция Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан амалга оширилмоқда. Тадбир 2018 йил Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши муносабати ўтказилмоқда.

Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган талабалар ахборот технологиялари, физика ва математика фанларини чуқур ўрганишлари билан бирга бир неча имтиёзларга эга бўладилар. Жумладан, ҳар бир ўқувчига ойлик йўл чиптаси ҳамда ўқиш давомида фойдаланиш учун компьютер берилади.

Бундан ташқари физика, математика ва инглиз тилидан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўқитувчиларидан қўшимча дарсларда иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамизки, мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги махсус қарори асосида ташкил этилган.

Сурат манбаи: https://www.norma.uz/novoe_v_zakonodatelstve/specshkolu_uglublennogo_izucheniya_ikt_otkroyut_v_tashkente

Янгилик билан ўртоқлашиш: