Ўзбекистондаги болалар дам олиш лагерларида Маданият ҳафталиги ўтказилади

Дата: 15:43, 19-07-2018.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Июль ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистондаги болалар дам олиш оромгоҳларида маданият ҳафталиги ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

Маданият ҳафталиги 5 та йўналиш бўйича 5 кун давомида ўтказилади. Булар “Эстрада куни”, “Мумтоз ва анъанавий қўшиқлар куни”, “Чолғу ижрочилиги (Созандалик) куни”, “Опера ижрочилиги куни” и “Рақслар жилоси” кунларидир.

Ҳафталик доирасидаги барча тадбирлар маҳорат мактаби тарзида ташкил этилади.

Маданият ҳафталигини ўтказишдан мақсад – болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўсиб келаётган ёш авлодни санъат ва маданиятга муҳаббат руҳида тарбиялаш, санъатнинг энг ноёб турлари бўлган эстрада санъати, мақом ижрочилиги, чолғу ижрочилиги, опера ижрочилиги ва рақс санъатини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва бу орқали уларда юксак бадиий дидни шакллантиришдан иборат.

Маданият ҳафталигида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳри маданият бош бошқамаси ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари, турли йўналишлар бўйича жалб этилган маҳаллий санъаткорлар, шунингдек, оромгоҳ раҳбарлари, тарбиячилар ва дам олувчилар, ОАВ ходимлари иштирок этадилар.

Маданият ҳафталигининг расмий ёпилиш маросими ўтказилган тадбирларда фаол қатнашган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланади. 

Сурат манбаи: https://otpusk.uz/uzbekistan/summer-camps/happy_summer.php

Янгилик билан ўртоқлашиш: