Ўзбекистондаги бориш қийин ва олис туманлар аҳолиси банк карталаридан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар

Дата: 14:21, 04-01-2016.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги республиканинг бориш қийин ва олис туманларида банк карталаридан бўйича тўловлар қабул қилиш бўйича чоралар кўрилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎМБ маълум қилишларича, бу 2016-2020 йилларда банк молия тизимини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган. Бунга доир президент қарори лойиҳаси меъёрий ҳуқуқий хужжатларни муҳокама қилиш бўйича порталда эълон қилинди.

Нақдсиз тўловларни ривожлантириш мақсадида оптик-толали кабеллар ётқизиш, алоқа каналларини янгилаш ва АТТ дастурий таъминотини алмаштириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, “амалдаги мобил алоқа операторлари тармоғида қўшимча антенналар ўрнатиш ва инфраструктурани модернизация қилиш ва шу орқали маълумоталрни узлуксиз амалга ошириш режалаштирилмоқда”.

Юқоридагиларга доир тегишли топшириқлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ва интернет-провайдерлар, мобил алоқа операторларига берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: