Ўзбекистондаги бозорларда савдо қилувчилар бир марталик йиғимлар миқдорини билиб олдилар

Дата: 22:57, 19-01-2016.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ - Ўзбекистондаги бозорларда савдо қилувчилар бир марталик йиғимлар миқдорини билиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, янги ҳўл мевалар сотиш учун кунига Тошкентда 3,2 минг, вилоят марказ ва вилоятга бўйсинувчи шаҳарларда 2,2 минг, туманларда 1,2 минг сўм тўлаш зарур. Шу йиғимлар янги сабзовотлар сотувига ҳам таллуқли.

Цитрусли ва тропик мевалар сотуви учун навбати билан 8,6 минг, 6,1 минг ва 3 минг тўлаш лозим бўлади. Қуруқ мевалар ва ёнғоқлар сотувига ҳам шундай йиғимлар белгиланган.

Бозорлар ва смавдо мажмуаларига тегишли бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловига келсак, Тошкентда ноозиқовқат маҳсулотлари сотишда 1 кв. метр савдо майдони учун 32,7 минг, вилоят марказ ва вилоятга бўйсинувчи шаҳарларда 15,6 минг, туманларда 7,6 минг сўм тўланади. Умумий овқатланиш нуқталарига ҳам шундан йиғимлар белгиланган.

Ўз маҳсулотини сотиш учун навбати билан 29 минг, 13 минг ва 6,4 минг сўм, маиший хизмат нуқталари учун 11,9минг, 5,8 минг ва 3,8 минг сўм йиғим олинади. Бошқа барча турдагилар учун (омбор, офис, аптека, пайнет ва ҳ.к.) навбати билан 13,1 минг, 6,4 минг ва 3,8 минг сўм олинади.

Эслатиб ўтамизки, кўрсатилган тўловларнинг минимал миқдорлари 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ ҳар йили белгиланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: