Ўзбекистондаги бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақининг ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотни Telegram орқали билиб олишлари мумкин
Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Жорий 2016 йилнинг май ойидан бошлаб Молия вазирлиги томонидан жорий этилган “UzASBO ” дастурий мажмуасида яна бир хизмат тури жорий этилди: эндиликда бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар бу ердан ҳисобланган иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўғрисида Telegram мессенжери орқали маълумот олишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вазирликдан маълум қилишларича, ушбу хизмат туридан фойдаланиш учун @OYLIK ботидан фойдаланиш зарур. Ушбу қўлланмани вазирлик сайтидан кўчириб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг феврал ойида ҳам худди шундай хизмат тури SMS-хабарнома тариқасида ишга туширилган эди. Юқоридаги хизматнинг ишлашини таъминлаш учун бюджет ташкилоти бухгалтериясида ташкилот ходимларининг мобил телефон рақамлари “UzASBO” дастурий мажмуасига тегишли равишда киритиб қўйилган бўлиши керак.
“UzASBO” бюджет ташкилотларида бухгалтерлик ҳисобини юритиш учун ишлаб чиқилган.