Ўзбекистондаги Click тизими фойдаланувчилари сони 1 млндан ошди
Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Click мобил банкинг тизими фойдаланувчилари сони 1 млндан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бугунда тизим жисмоний шахсларга мобил телефон орқали USSD\SMS-портал воситасида тўловларни амалга оширишга имкон берувчи Ўзбекистондаги ягона тизимдир. Хусусан, тизим орқали мобил операторлар, интернет-провайдерлар хизматларига пул тўлаш, супермаркетлардаги харидлар қилиш, ресторан ва кинотеатрларда ҳақ тўлаш, бошқа жисмоний шахсларга пул маблағлари ўтказиш, интернет-дўконларда онлайн харидларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.