Ўзбекистондаги CLICK тизими фойдаланувчилари сони бир йилда 100 бараварга кўпайди

Дата: 11:51, 16-09-2014.

Тошкент. 16 сентябр. УзТАГ – Ўзбекистондаги CLICK тизими фойдаланувчилари сони бир йилда 100 бараварга кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кейинги йилда компания фойдаланувчилари сони 100 бараварга ошди. Агар ўтган йилнинг сентябрида уларнинг адади 4000 кишини ташкил қилган бўлса, бугунга келиб бу рақам 400000 яқинлашди. Бугун биз тизимга DUET оффлайн карталарини улаш имкониятини йўлга қўйдик ва банкларни янги платформага улаш бўйича ишларни олиб бормоқдамиз. VISA карталари бўйича ҳам ана шундай ишлар олиб борилмоқда. Янги платформа  DUET ва VISA карталари эгаларига CLICK тизимининг тўлақонли аъзоси бўлишга ва мавжуд хизматлардан бемалол фойдаланишга имкон беради”, - деб қайд этилади тизим матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, CLICK тизими ўзбек банклари томонидан чиқарилган пластик карталар (UZCARD) эгаларига у ёки бу хизматлар учун ўз мобил телефони ёки интернетга уланган компьютери орқали онлайн режимда ҳақ тўлаш имконини беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: