Ўзбекистондаги давлат хизматлари порталида солиқ тўловчининг индувидуал рақамини аниқлаш хизмати очилди
Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) солиқ тўловчининг индувидуал рақамини аниқлаш хизмати кўрсатила бошланди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хизмат Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда йўлга қўйилди. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар ўзларининг солиқ тўловчи индувидуал рақамини тезда аниқлаб олиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, хизмат орқали фойдаланувчига “Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчининг индувидуал рақамининг берилганлиги ва рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома”ни чоп қилиб олиш учун маълумотномани ҳам шакллантириши мумкин”, – деб таъкидлашди ЯИДХП матбуот хизматида.
Сўнгги маълумотларга кўра, ЯИДХП орқали кўрсатилаётган электрон хизматлар сони ҳозирда 220 ошиқ. Портал 2013 йил июнда ишга туширилган бўлиб, ўтган вақт давомида фойдаланувчилардан 223684 ариза олинган. Давлат органлари томонидан уларнинг 95% ошиғи кўриб чиқилиб, жавоб берилган.