Ўзбекистондаги диний ташкилотларнинг 92% мусулмон ташкилотлари ташкил қилади

Дата: 17:06, 28-08-2014.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги диний ташкилотларнинг 92% мусулмон ташкилотлари ташкил қилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугунда Ўзбекистонда 16 диний конфессияларга тегишли жами 2,224 минг диний ташкилотлар фаолият олиб бормоқда. Ҳукумат қошидаги Дин ишлари қўмитасидан хабар қилишларича, булардан 2,049 мингтаси исломий, 158та христиан, 8та яҳудий, 6 баҳоий жамоалари ва битта кришнани англаш жамияти, битта будда ибодатхонаси мавжуд.

Бундан ташқари, конфессиялараро Ўзбекистон Библия жамияти ҳам фаолият юритмоқда.

Диний таълим тизими Тошкент Ислом институти, 9 мадраса, православ ва протестантлик семинарияларидан ташкил топган.

Ҳар йили диндорлар муқаддас жойларга зиёратларга борадилар. Мусулмонлар Ҳаж ва Умрани бажариш учун Саудия Арабистонига, христианлар - Россия, Греция ва Исроилга, яҳудийлар Исроилга ташриф буюрадилар.

Мустақиллик йилларида жами 85 минг республика фуқаросига Саудия Арабистонига зиёратга боришга, 1,5 минг фуқароларга насроний ва яҳудийлар учун муқаддас бўлган Россия, Греция ва Исроилга зиёратга бориш насиб қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: