Ўзбекистондаги “Дори-Дармон” АК 63 дорихона ва улардаги дорилар нархларини эълон қилди

Дата: 19:58, 02-11-2015.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда очиқ маълумотлар порталида “Дори-Дармон” АК 63 дорихона ва улардаги дорилар нархларини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дори-дармон” АК ва унинг таркибий бўлинмалари чакана дорихона тармоғида ҳозирги пайтда 1364 дорихона ва дорихона филиали мавжуд. “Дори-дармон” АК дорихоналар рўйхати”да компанияга қарашли дорихона манзили, телефон рақами, иш вақти, жойлашган манзили электрон харита ҳаволаси орқали кўрсатилган. “Дори-дармон” АКнинг дорихоналаридаги дори воситаларининг нархлари” рўйхатида Тошкент шаҳри ва вилояти, Наманган, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳамда Термиз шаҳрида жойлашган “Дори-дармон” АКга қарашли дорихоналардаги 1729та дори ҳамда дори воситаларининг номланиши, нархи, уни ишлаб чиқарган корхона келтирилган. Ушбу рўйхат дори-дармон воситаларининг устига прейс-варақда кўрсатилган нархнинг устига қўшимча нарх қўйишнинг олдини олиш мақсадида эълон қилинмоқда”, - дейилади компания сайтидаги хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: